Президент Нукусда тадбиркорлар билан учрашувда бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг янги чораларини маълум қилди. Микрокредит лимитини 300 млн сўмгача ошириш, микромолия ташкилотлари учун қўшимча ресурслар ажратиш, факторинг хизматлари ва исломий молия бозорини ривожлантириш шулар жумласидан.
Исломий банкинг тўғрисидаги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди, у жорий йилда парламентга киритилади, деди МБ раиси ўринбосари Беҳзод Ҳамроев. Унинг айтишича, яқин вақт ичида микромолия ташкилотларида исломий молиявий хизматлар тўғрисидаги меъёрий ҳужжатлар ҳам қабул қилиниши кутилмоқда.
Эндиликда нобанк ташкилотлар исломий молиялаштириш асосида хизмат кўрсатиши мумкин бўлади. Шунингдек, нобанк ташкилотларнинг суғурта, омонат ва савдо ишлари бўйича фаолиятига чеклов ўрнатилган.
Ўзбекистонда ислом молиялаштириш тамойиллари асосида «сукук» қимматли қоғозларини чиқариш, бенефициар мулк ҳуқуқини белгилаш ва сотиш соҳасида инглиз ҳуқуқи меъёрларини қўллаш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг